2020 йил glavnaya

МЕҲР-САХОВАТ – ЧИН ИНСОНИЙЛИК ФАЗИЛАТ

Бугунги синовли кунларда, юртимиздаги хар бир инсон ўзининг қалб тўридаги энг эзгу ниятларини саховат билан кўрсатаётгани айни ҳақиқат.

Бу эса Муҳтарам Презедентимиз томонидан илгари сурилган , гўзал қадриятларимиздан бири бўлган эхтиёжмандларни қўллаб қувватлашдир. Ана шундай савобли аммалари билан кўпчиликнинг дуосини олаётган Республика уйғур маданият маркази раҳбари Ҳалимахон Баратова, тадбиркор Шуҳрат Гафуров ва Тошкент шаҳар уйғур маданият маркази раҳбарлари Ангрен туманида бўлишди.

Улар ўзларининг уй рўзгор буюмлари идишлардан иборат жамламаларини 60 нафар кам таъминланган оилаларга совға қилишди. Бу тадбирлар Халкаро оила куни арафасида ўтганлиги, ҳар бир оилага алоҳида қувонч олиб кирди.