2019 йил Bosh-sahifa-kir Долзарб хабарлар Тадбирлар

МИЛЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШДА ОАВ РОЛИ

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2 йиллиги ҳамда ўзбекистон матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда ОАВ роли” мавзуидаги ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Матбуот маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Унда республикамизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воисталари ходимлари, қатор вазирлик ва ташкилотлар мутасадди ходимлари, миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари иштирок этишди.

 

Марказ фойесида матбуот анжуманига бағишланган миллий маданий марказларнинг халқ – амалий санъати кўргазмалари, миллий таомларидан пишириқлар тадбир иштирокчилари диққатига ҳавола этилди. Анжуманга ташриф буюрган меҳмонларни турли миллат халқлари миллий либосларидаги қизлар қизғин кутиб, ичкарига таклиф этиб туришди.

 

 

Тадбирда Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов йиғилганларни Қўмитанинг икки йиллик даври мобайнида амалга оширган ишлари юзасида маълумот берди.

Жумладан, 2017 йил июнидан бошлаб 2019 йил май ойига қадар Қўмита томонидан миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан бирга 600га яқин турли тадбирлар ўтказилиб, шундан 52та давра суҳбати, 77та кўргазма; 24та маданий ва адабий учрашувлар; 260та концерт, фестиваль ва миллий-маданий тадбирларни ташкил этади ва улар жами бўлиб 6500 кишини қамраб олди.

 

Миллий маданий маркалар ва Дўстлик жамиятлари томонидан 3 мингдан зиёд турли маданий тадбирлар ташкил этилди. Уларда 250 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Анжуманда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов, Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий ассоциацияси экспертлар кенгаши раиси Шерзод Ғуломов миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда ОАВнинг роли ҳусусида маъруза қилишди.

  

Шунингдек, анжуманда татар миллий маданий маркази раиси Р.Набиуллин, “Культура.Уз” сайти раҳбари Б.Бабаев, ЎзА муҳбири Н.Усмонова, “Маҳалла” радиоси муҳбири Т.Ёрқулов, “Ташкентская правда” газетаси муҳбири Ҳ.Убайдуллаевлар ўз фикр-мулохазаларини билдиришди.

Дастур доирасида маърузалар якуни бўйича Қўмита раиси Р.Қурбонов журналистларнинг саволларига жавоб берди.

 Мамлакатмизда ҳар йили 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланади.

 

 

Шу сабабли, яқинлашиб келаётган матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида Қўмита раҳбарияти биринчилардан бўлиб фаолиятимизни республика ОАВда кенг тарғиб қилишдаги меҳнатини муносиб баҳолаб, журналистлардан бир гуруҳини ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Матбуот анжумани МТРКнинг “Ўзбекистон — 24”, “Ёшлар”, “Маданият ва маърифат” каналлари, Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий ассоциациясининг “Севимли” ва “Менинг юртим”, “Узрепорт” каналлари мухбирлари шунингдек, радио, босма ва электрон ОАВ ходимлари томонидан ёритилди.