2020 год glavnaya Популярные новости Мероприятия

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ТИНЧЛИГИМИЗ ГАРОВИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида ташкил этилган ўқув семинарининг навбатдаги дарси бўлиб ўтди.

1-гуруҳ тингловчилар республикамизнинг Сурхандарё, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимлари ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимларини ташкил этган.

 

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликнитаъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар мавзусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваров, Республика Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари М.Хожиматов ўз марузалари билан қатнашдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Курбанов миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш масалалари ҳусусида маруза қилди. У Қўмита томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган муваффақиятлар ҳақида ахборот бериб, шу жумладан, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятидаги мавжуд муаммолар ҳақида ҳам фикр юритди.

 

Вилоятларда амалга ошириб келинаётган кенг кўламли ишларни жамоатчилик диққатига етказиш, уларни мамлакатимизда бўлиб ўтаётган ўзгаришлар, янгиликлар билан бохабар этиб бориш мақсадида Р.Курбанов семинар тингловчиларига мурожаат этиб, шундай деди: “Сизлардан юртимиздаги тинчлигимизни сақлаш, турли миллат вакилларининг бир оиладек яшаб, жонажон ватанимизнинг гуллаб яшнашига қўшаётган ҳиссасини тарғиб қилиш мақсадида Қўмита ахборот хизмати билан яқин алоқаларни ўрнатишингизни сўрайман.

Сиз юборган қимматли маълумотлар Қўмита ахборот хизмати томонидан турли ОАВда ёритилиб, вилоятларимиздаги бу йўналишда олиб борилаётган ислохотларни кенг жамоатчиликка етказишда Сизнинг самарали меҳнатингизни кўрсатиб бериш имконини яратади”.