2020 год glavnaya

ҚЎМИТА ХОДИМИ ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФГА ЛОЙИҚ ТОПИЛДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ходими Омонов Мансур Самадович Жанубий Кореянинг КОИКА ташкилоти томонидан Республикамиздаги барча вазирлик ва идоралар ходимлари учун 2018 йилда эълон қилинган халқаро танловда қўмитамиз номидан иштирок этиб, халқаро грантга лойиқ топилиб, Жанубий Кореянинг топ 3талик нуфузли Сонгкюнкван университетида Давлат бошқаруви (хокимлик) йўналиши бўйича халқаро магистратурада таҳсил олиб, уни мувофаққиятли тамомлади, ҳамда Мансур Омоновнинг “Давлат ташкилотларини самарали бошқариш ва инновациялаштиришни кучайтириш…” мавзусидаги халқаро диссертацияси ¨Энг яхши диссертация¨ мукофотига лойиқ топилди.

Дарҳақиқат, замонавий давлат бошқарувини ўрганиш бугунги кунда давлатимиз тараққиёти учун муҳим соҳалардан бўлиб, асосий устувор йўналишлардан деб қаралмоқда. Мансур Омонов ёш кадр сифатида давлат бошқаруви йўналиши бўйича халқаро илғор тажрибаларни ўрганиб келганлиги ҳам бугунги ва келгусида мамлакатимиз равнақи учун истиқболли аҳамиятга эгадир.

Шунингдек, Мансур Омонов Кореянинг илғон университетида ўқиши давомида ўқув амалиёт ўтади ва малака оширди. Шу билан бирга у 30дан ортиқ халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар, форумлар ва давра суҳбатларида қатнашиб халқаро сертификатлар билан тақдирланди. Шунингдек, у БМТ мақсадлари бўйича Халқаро тинчлик элчиси (Global Peace Ambassador) этиб танланди, Корея жамғармаси (Korean Foundation) дастурлари қатнашчиси сифатида сертификатларга, Сеул Лидерлик Академиясида (Seoul Leadership Academy) дастурида иштирок этиб сертификатлар билан тақдирланди.

 

Бундан ташқари, Корея Миллий Дипломатия Академиси томонидан ташкил этилган “New Horizons in Korean Diplomacy” мавзусидаги халқаро конференцияда, Корея Фонди (Korean Foundation)нинг тарих, иқтисодиёт ва халқ дипломатияси соҳасида халқаро ўқув семинарида қатнашиб, сертикатлар билан тақдирланди. Корея Ташқи ишлар вазирлиги биринчи халқ дипломатияси ҳафталиги форумида, Корея халқ дипломатияси дастурида халқаро семинарда, Корея ривожланиш институти томонидан ташкил этилаган Shareing Knowedlege, Sharing The Future мавзусидаги халқаро семинарда, Knowedlege Sharing Program Dissemination Seminar, Global IT Leadership, Global HR Forum, Global Education, ва бошқаларда иштирок этиб, илмий иши бўйича хорижий илғор тажрибаларни янада кенгроқ ўрганишга мувофиқ бўлди.

Шу билан бирга, Мансур Омонов ҳозирги кунда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетнинг мустақил тадқиқотчиси сифатида “Марказий Осиёда ҳамкорликни ривожлантиришда халқ дипломатиясининг ўрни: муаммо ва истиқболлар” мавзусида сиёсий фанлар бўйича PhD докторлик илмий тадқиқот иши устида изланиш олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда мутахассислиги халқаро муносабатлар бўйича 35дан ортиқ  миллий ва халқаро мақолалари Россия, Б.Британия, Ҳиндистон, Чехия каби давлатларда нашр этилган.

Жанубий Кореянинг нуфузли университетини томомлаган қўмитамиз ходими Мансур Омонов ҳозирги кунда қўмитанинг янги очилган Миллатлараро муносабатлар бўйича илмий амалий тадқиқотлар маркази раҳбари ўринбосари лавозимида иш фаолиятини бошлади.

 

Ходим ҳақида қисқача маълумот:

Мансур Омонов, 1986 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. У Тошкент Давлат шарқшунослик институти (Бакалавр), Ҳиндистон Иқтисодий тадқиқотлар институти тингловчиси, Тошкент Давлат шарқшунослик институти (Магистр), Хитойнинг Цжэцзян университети (Магистр), Жанубий Кореянинг Сонгюнгван университети (Магистр)ни мувофвққиятли тамомлаган ҳамда ҳозирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети PhD мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.

Мутахассислиги: Халқаро муносабатлар, халқаро савдо ва бизнес, халқаро менежмент, хитойшунослик, давлат бошқаруви.

Хорижий тиллари: Инглиз, рус, немис, турк, хитой тилларида сўзлаша олади.

 

Қўмита номидан Мансур Омоновнинг эришган ютуқлари билан табриклаб, унинг фаолиятига янгидан янги зафарлар тилаймиз.