2022 йил Bosh-sahifa-kir

Мусиқанинг сирли кучи

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ва уларнинг халқларини бир-бирига яқинлаштириш, маданият ва санъат орқали ўзаро ишонч ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан шу йил 16 июнь куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг Орган залида Марказ ташаббуси билан “ШҲТ халқлари мусиқа оқшоми” бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис депутатлари, ШҲТ миллий координаторлари, вазирлик ва идоралар, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ва Тошкентдаги дипломатик корпус ҳодимлари, ШҲТ миллий маданий марказлари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашишди.

“Сўғдиёна” ўзбек халқ чолғулари давлат камер оркестри ижро этган ШҲТга аъзо мамлакатлар халқларининг анъанавий ва замонавий мусиқа асарлари, дўстлик, тинчлик ва фаровонликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар янгради.

Жумладан, “Ҳиндистон гавҳарлари” номли ҳинд фильмларидан олинган мусиқа тўплами, “Мен севган Хитой” қўшиғи, “Арыс жағасында” қозоқ қўшиғи, “Маш Ботой” қирғиз халқ куйи, покистон халқ куйи, “Коробейники” рус куйи, “Азизон” тожик халқ қўшиғи, “Дугоналар” ўзбек халқ куйи, ҳамда белорус, озарбайжон ва эрон халқларининг ижодий асарлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази матбуот хизмати