2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Навоийда катта масштабдаги дезинфекция махсус ўқувига старт берилди

Марказий ҳарбий округига қарашли Навоий гарнизонида катта масштабдаги дезинфекция ишларининг иккинчи босқичига старт берилди.
Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Президентнинг махсус топшириғи билан янада жадаллашган мазкур тадбир округ қўмондонлиги раҳбарлигида ҳар куни соат 07.00 дан бошланиб, унга вилоят ва туманларда параллел равишда 200 га яқин махсус техника жалб қилинмоқда.
Карантин ва ўзини изоляция қилиш чоралари қўлланган бир пайтда вилоятдаги минглаб кўчалар, хиёбонлар, магистрал йўллар ҳамда қўпқаватли бинолар атрофи округ радиацион кимёвий-биологик муҳофаза бўлинмалари ҳамда кучишлатар тузилмалар томонидан махсус тактик машғулотлар кўринишида “кўринмас ёвга қарши” самарали кураш олиб борилмоқда.
photo_2020-04-26_11-02-56.jpg
Навоий вилояти мудофаа ишлар бошқармаси ва туман бўлимлари кўмагида 600 га яқин кўнгилли чақирилувчилардан иборат йиғма отрядлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда фаоллик кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, блок-постларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳар бир постда ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати текширилмоқда. Махсус жиҳозланган постлар ва карантинга олинган объектлар кунига икки марта дезинфекция қилинмоқда.
photo_2020-04-26_11-02-57.jpg
ЎзА