Версия для слабовидящих

2021 йил glavnaya Популярные новости

Ниқобсиз юрганлик учун жарима бекор қилингани йўқ — Адлия вазирлиги

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган ниқобли тартиб бекор қилинмаган. Карантинли шароитда ниқобсиз бўлганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солинади, деб огоҳлантирди Адлия вазирлиги матбуот котиби.

Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш жаримага тортишга сабаб бўлади, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик бекор бўлгани йўқ, дея огоҳлантирди Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева.

Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига асосан эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

«Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», деди Адлия вазирлиги матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда карантин талабларига риоя қилиш қатъий назоратга олинишини маълум қилган эди. «Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспортида йўловчиларга тиббий ниқоб тақиш талаб этилиши ҳақида хабар берган.

Print Friendly, PDF & Email
loading