2020 йил glavnaya

Нурмат Отабеков: Коронавирус инфекцияси юқишини олдини олиш учун фақат дорихоналарда сотилаётган ниқобларни харид қилинг!

Бугунги кунда биз учун муҳим маълумотлар сирасига доимий ҳамроҳимизга айланган ниқобларнинг сифати ва ҳимояси киради. Кейинги кунларда ниқобларнинг ҳам тури ортиб, уларнинг турлича безатилган ва ҳашаматли суратлар чизилганлари ҳам пайдо бўлди.

Хўп, улар коронавирусдан ҳимоя ҳимояланишда қанчалик муҳим? Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков ўз мулоҳазаларини билдирди.
– Турли хар хил расмлар солинган, кўп марта фойдаланиладиган қиммат ниқоблар ҳам сотувда пайдо бўлди, – дейди Н.Отабеков. – Лекин унутманг, ниқоблар кимгадир кўрсатиш ёки ҳашам учун фойдаланилмайди. Дока ниқоблар билан ўзимизни ва атрофдагиларни ҳимоя қилмоқчимиз. Барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар каби ниқобга ҳам ўзига хос давлат стандарти бор.
Агарда шу талаблар асосида ишлаб чиқарилган бўлса ва дорихоналарда сотилаётган бўлса, демак, у талабга жавоб беради. Аслида дока ниқобларнинг икки хили бор. Биринчиси бугунги кунда кенг тарқалган ниқоблар бўлиб инфекциялар даврида фойдаланилади. Улар нам тортмайдиган матолардан ишлатилади. Икки соатдан ортиқ ва кўп марта ишлатиладиган турлари бор.
Эътибор бериш керак, ниқобларни ечганда уни қўл билан ушлаш керак эмас. Унинг юза қисмига қўлимиз ёки юзимиз тегиши керак эмас. Шунда биз ўзимизни ҳимоя қилган бўламиз.
Доканинг иккинчи тури бор. Уларнинг ўзи ҳам икки туркумга бўлинади. Аэразолларга қарши бўлиб, гапирганда, аксирганда касални олдини олишга қарши ишлатилади.
Шунинг учун ниқобларни фойдаланишдан мақсад нима эканини англаб етишимиз керак.
Шу боис кўчада сотилаётган ҳар хил расмлар туширилган ниқобларни харид қилиш керак эмас. Унинг қандай матодан, ким томонидан тайёрлангани кафолатланмаган. Шунинг учун коронавирус инфекцияси юқишини олдини олиш учун фақат дорихоналарда сотилаётган ниқобларни харид қилиб, фойдаланган маъқул.
Бунда унинг сифати, янгилигига ва бутунлигига эътибор қилишмиз керак.
Сайёра Шоева, ЎзА