2020 год glavnaya Популярные новости Мероприятия

ҚОДИРИЙНИ ЭСЛАБ

2019 йилнинг 23 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлкатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида буюк ўзбек ёзувчиси А.Қодирий ижодига бағишланган “Қодирийни эслаб” мавзусида хотира тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Кўмита ходимлари, А.Навоий номидаги миллий кутубхона вакили, А.Кодирий набиралари, А.Навоий номли Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Узбекистон жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат саньат ва маданият институти, Тошкент маданият коллежининг ўкитувчи ва талабалари, ОАВ иштирок этдилар.

 

А.Қодирий — буюк ўзбек ёзувчисидир. У 1894-йилнинг 10-апрелида Тошкентда туғилган. У мусулмон маткабини тугатган, сўнгра рус — тузем мактабини тамомлаган ва шайх Абулқосим мадрасасида таълим олган.

Унинг ёзувчи сифатидаги фаолияти 1913-1914 йилларда бошланган. У ўз асарларида халқининг кучли, ҳур, эркин, билимли ва маърифатли бўлишини истаган.

 

Тадбирда Қодирий набиралари йиғилганларга ўз боболари ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашишди, иштирокчилар буюк ёзувчи А.Қодирийнинг хаёти ва сермаҳсул ижоди ҳақида эсладилар ва унинг асарларидан бадиий чиқишлар томоша қилдилар.

Тадбир якунида ёш хаваскорлар ижросида мусиқали чиқишлар бўлди. Барча катнашчилар А.Қодирийнинг ўзбек миллий романчилигига кўшган улкан, салмоқли ижоди ҳақида сўз юритдилар ва унинг ўзидан ёрқин, бетакрор, бой мерос қолдирганлиги таъкидлаб ўтдилар.

 

Республика тожик маданий маркази масъул котиби Насиба Зайнутдинова тадбир ҳақида ўз фикрларини билдириб, жумладан шундай деди: “Маълумки, юртитмизда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан китобхонликка катта эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан жойларда, таълим муассасаларида, ташкилотларда тарихимизни, ёзувчиларимизни асарларини эслашга доир маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Абдулла Қодирий ўзининг “Ўтган кунлар” романи билан ўзига ва ўзбек халқига ҳайкал қўйиб кетган катта арбоблардан бири ҳисобланади. Бизнинг ота-боболаримиз қоронғу тунларда мойчироқ шуълаларида ҳам Навоийхонлик, Бехбудийхонлик, Қодирийхонлик қилишган. Таъқиқларга қарамай жонларини гаровга қўйиб, бир-бирларининг уйларига йиғилишиб “Ўтган кунлар”ни ўқишган.

 

Мана куни кеча Президентимиз ўзбек тили ҳақида фармон чиқардилар. Абдулла Қодирий ўз вақтида ўзбек тили камбағал тил эмас, ўзбек тилини камбағал деганларнинг ўзи камбағал, улар ўзларининг нодонлигини ўзбек тилга тўнкашади деганлар. Қодирийни ўрганишни мактаб дарсликларига киритиш керак. Қодирий, Чўлпон, Фитратлар бизнинг тарихимиз. Уларнинг асарларини ёшларимиз онгига сингдиришимиз керак деб ўйлайман. Бугунги тадбиримизнинг асосий мазмуни ҳам шундан иборат”.