2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

ОНЛАЙН ТАРЗДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

2020 йил 25 сентябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда видеоконференц-алоқа шаклида “Халқаро лойиҳа шартномасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш” мавзусида онлайн семинари бўлиб ўтди. Zoom платформаси ёрдамида ўтказилган анжуманда 46 та вазирлик ва идоралар қаторида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасадди ходимлари ҳам иштирок этишди.

Тадбир халқаро шартномалар лойиҳаларини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш, кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш ҳамда уларнинг матнларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда қонунчилик талабларига риоя қилиш, мазкр йўналишда вазирлик ва идоралартомонидан йўл қўйилаётган камчиликларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил қилинди.

Семинар ишини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев ўзининг кириш сўзида тадбир жуда долзарб мавзуга бағишланганини таъкидлаб, халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистоннинг иштироки жуда муҳим деди. Сўнгги йилларда кўп томонлама халқаро шартномаларда иштирок этиш, икки томонлама битимларни тузишда давлатимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мутасадди ташкилотларнинг фаол иштирокини айтиб ўтди. Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75 сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида бир қатор долзарб ташаббусларини илгари сурди, шу қаторида ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ишлаб чиқиш, пандемия шароитида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро Кодексни ишлаб чиқиш каби таклифларни мисол келтириш мумкин деди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Рахматов “Икки томонлама шартнома лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёни ҳамда у билан юоғлиқ муаммолар”, Ўзбекистон Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Икром Саипов “Адлия вазирлигида халқаро шартнома матнини Ўзбекистон Республикаси фонун ҳужжатларига мувофиқлиги борасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш”,  Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Б.Калмуратов “Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқишдаги йўл қўйилаётган камчиликлар”, Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси учинчи котиби Ш.Раджабов “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби” каби маърузалари тингланди ва муҳокама қилинди.