2021 йил Bosh-sahifa-kir

“ОРОЛНИНГ ЯШИЛ ДЕНГИЗИ” ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМИНИНГ ТАҚДИМОТИ

Жорий йилнинг 26-28 ноябрь кунлари мамлакатимизда “Славутич” Республика украин маданият маркази ташкил этилганининг 20 йиллигини нишонлаш мақсадида мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Украина халқлари ўртасидаги дўстлик ва яқин алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган юбилей тадбирлари ўтказилмоқда.

26 ноябрь куни байрам тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Оролнинг яшил денгизи” ҳужжатли филмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Орол муаммоси амалда умумсайёравий экологик хусусиятга эга эканлигини инобатга олиб тақдимотда иштирок етиш ва уни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Экология бошқармаси, Ўзбекистон “Оролни қутқариш” жамғармаси раҳбарлари ва етакчи мутахассислари, миллий маданият марказлар раислари ва фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов ўз нутқида “Славутич” Республика украин маданият маркази фаолиятига қисқача тўхталиб ўтди. Aйниқса, Президент Ш.М.Мирзиёйев ташаббуси билан Орол денгизи экологик ҳалокати оқибатлари БМТ Бош Aссамблеяси муҳокамасига кўтарилганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Натижада Оролни қутқариш учун халқаро махсус траст фонди ташкил этилди. Мамлакатимиз раҳбарининг таклифига биноан БМТ Бош котиби Aнтониу Гуттериш Орол фожиасини шахсан кўриш учун Ўзбекистонга бир неча бор келгани қайд этилди.

Фильм намойишидан сўнг қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, “Славутич” Республика украин маркази раиси ўринбосари Зиновий Новицкий Ўрмон тубининг ўрмон мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза қилди. Президент Ш.М.Мирзиёйев топшириғига кўра 2018-йилда қуриган Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш бўйича аниқ Давлат дастури ишлаб чиқилган ва ушбу дастурни мувофиқлаштирувчиси этиб махсус тайинланган. 2018 йилнинг декабрь ойидан Оролбўйида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг барча ҳудудий бошқармалари ва ўрмон хўжалиги корхоналари иш бошлади.

Уч йил ичида оғир шароитларга қарамай, 1 млн. 550 минг гектар ўрмон плантациялари, барпо этилди Чорвачиликни ривожлантириш мақсадда ем-хашак ўсимликларидан 6 минг гектар майдонда яйловлар, асаларичиликни ривожлантириш учун 20 минг гектар майдонда тамарикс ўсимликлари плантациялари экилди.

     

З.Новицкий мамлакатимиз олимларининг ўрмон плантацияларини яратиш технологияси бўйича Ўзбекистонда тўпланган иш тажрибаси Қозоғистонда ҳам жорий этила бошлаганини таъкидлади.

Олимларининг фикрича, Оролнинг қуриган тубини тўлиқ ўрмон билан қоплаш учун қўшимча 400 минг гектар майдонда яшил майдонлар яратиш зарур. Шундай қилиб, яшил Орол денгизи атроф-муҳит саломатлиги ва иқлимни яхшилашга ҳисса қўшади, бу Қорақалпоғистон Республикасида 20-асрдаги табиий офат оқибатларини босқичма-босқич бартараф этишнинг ечимидир.

Фильм тақдимоти ва қилинган маърузалар ёш авлодни экологик тарбиясини боғчалардан бошлаб мақсадли ва тизимли ишларни олиб бориш, бунинг учун ёрқин ва тушунарли филмлар, болалар учун китоблар, маърифий экологик журналлар чиқаришни ташкил этиш учун манфаатдор ташкилотларга таклифлар киритилди.

Мурод Содиқов

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари:

“Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорларни барпо этиш бўйича катта иш бошланган эди.  3 йил ичида сезиларли ишлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда 1,5 миллиондан ортиқ гектар ўрмонзорлар барпо этилди.  Фильмни яратишимиздан мақсад инсонларга бу борада амалга оширилган ишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборат. Фильмнинг ушбу тадбирда намойиш этилаётгани бежиз эмас. Ўзбекистон украин маданият маркази вакили, академик Зиновий Новицкий ушбу лойиҳанинг бевосита иштирокчиси ва фидокори саналади”.