2020 йил glavnaya

Қозоғистонлик ватандошларнинг ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига ёрдамлари

Бугунги кунда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси доимий яқин ҳамкори Қозоғистон ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти ҳамда Туркистон, Алмати вилоятлари, Шимкент ва бошқа туман шаҳарларда фаолият юритаётган ўзбеклар этномаданият жамоат бирлашмалари томонидан Россия Қозоғистон ҳамда Қозоғистон Ўзбекистон чегаралари олдида тўпланган ўзбекистонликларга ўзларининг ёрдамларини бериб келмоқдалар.

Жумладан,

Нур-Султон шаҳрининг юбилейи кунига бағишлаб жорий йилнинг
4 июль куни Туркистон вилояти ўзбеклар этномаданият жамоат бирлашмаси раиси Б.Нишонкулов ва Шимкент шаҳар ўзбеклар этномаданият жамоат бирлашмаси раиси Т.Хакимбековлар ҳамкорликда Қозоғистон ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти номидан Сариагач туманининг «Жибек жоли» чегара бекатида Ўзбекистонга ўтиш учун навбатда турган 2000 дан зиёд ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларга нон, ичимлик сувлари ва 150 кг палов тайёрлаб кечки нонушта пайтида эҳсон беришди.

 

Байрам арафасида яна бир эзгулик хайрия эхсони

Нур-Султан шаҳринининг 27 йиллик айёми арафасида жорий йилнинг 5 июль куни Қозоғистон Республикаси ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти қошидаги тадбиркорлар уюшмаси раиси, Алмати шаҳар ўзбеклар этномаданият жамоат бирлашмаси раиси Абдулла Исматуллаевнинг ҳомийлиги ва ташаббуси билан ҳамда «Дўстлик» ҳамжамияти кенгаш аъзоси, Туркистон вилояти Казгурт тумани ўзбеклар этномаданият жамоат бирлашмаси раиси Жавлон Собит ва кенгаш аъзолари ҳамкорликда ҳамжамият номидан 2000 дан зиёд Сариогоч тумани чегара бекатида турган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларга 150 кг палов ва ичимлик сувларини тайёрлаб, ҳамжамият номидан тушлик овқат ташкиллаштиришди. Бу хайрия эҳсонлар қозоғистонлик ўзбекларнинг ҳамжиҳатлиги, бирдамлиги, обрў ва этиборидан далолат беради. Саҳий эҳсон эгаларини ишларига омад тилаймиз. Оллоҳ рози булсин!

 

Бу ҳайрия ишларни амалга оширишда икки давлат элчихоналари ва консуллик хизматларига ҳам миннатдочилик билдирамиз.