2020 год glavnaya Популярные новости Мероприятия

Президент “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказишни таклиф этди

Дўстлик масофа танламайди, тил, дин ёки ирқ билан чегараланмайди. У нафақат инсонларни, шунингдек халқларни ва давлатларни ҳам ўзаро ҳурмат, ишонч асосида бирлаштиради.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 65-сессиясида халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларга илҳомлантириши мумкин ва маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш имкониятини тақдим этиш учун 30 июль – Халқаро дўстлик куни (International Day of Friendship) сифатида кенг нишонлаш белгиланган.

Бугунги кунда республикамизда “халқ дипломатияси” асосида хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган 36 та дўстлик жамияти фаолият юритиб келмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномасида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратиб, 30 июль – “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан юртимизда биринчи марта “Дўстлик ҳафталиги”ни ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказишни таклиф этди.

 

Ушбу таклиф мамлакатда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ва дўстлик жамиятилари аъзолари томонидан катта қувоч билан қабул қилинди ва ушбу ҳафталикни кенг доирада ўтказишга тайёр эканликларини билдиришди.

Шу сабабли қатор халқаро тузилмалар, жумладан БМТ фаолиятининг туб негизида халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш мақсади мужассам.

 

Қўмита бўлим бошлиғи Ф.Беков