2020 год glavnaya Популярные новости

Президент: Ўзбекистонда рўмол ўрашга ҳеч ким ҳеч қачон қарши бўлмайди

Ўзбекистонда рўмол ўрашга ҳеч ким ҳеч қачон қарши бўлмайди, деди президент. Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими рўмол ўраган журналист ва бошқа аёлларга қарши фикрлар билдирган эди.

 

Екатеринбургда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган боксчилар ва мураббийларга давлат мукофотларни топшириш маросимида давлат раҳбари Фарғона вилояти ҳокими ва сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг номақбул сўзлари интернетда келтириб чиқарган баҳс-мунозаралардан хабардор эканини кўрсатиб ўтди.

«Ижтимоий тармоқларда турли масалалар кўтариляпти, — деди у спортчи Миразизбек Мирзахалиловнинг рўмол ўраган онасига мурожаат қилар экан. — Қандай ярашади ўзбекона рўмоллар, Қандай ярашади ўзбекона кийинишларимиз!»

«Шу туришингиз муқаддас ўзбек онаси тимсоли. Меҳрли онамиз, сингилларимиз мана шундай юришига ҳеч ким ҳеч қачон қарши бўлмайди Ўзбекистонда», — деди президент.

Мана ҳаммамизнинг бувиларимиз ўтган, ҳаёт оналаримиз бор, уларнинг кийинишига қараб ҳаммамиз ҳавас қиламиз, мен ҳам сиз билан мана шундай ўғил тарбиялаганингиз учун, сиз билан самимий кўришганимдан бахтиёрман. Сиз бахтиёр онасиз, мен бахтиёр президентман сиз орқали», — деди Шавкат Мирзиёев.

loading