2021 йил glavnaya Популярные новости

Россия элчиси билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олег Малгиновни қабул қилди.

Ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилар экан, вазир элчини Ўзбекистондаги фаолияти бошланиши билан табриклади ҳамда унга юксак ва масъулиятли лавозимда муваффақият тилади.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон — Россия стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболи, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди.

Олий ва юқори даражада бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Музокарада минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.