Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya

Россияда оғир аҳволдаги ўзбекистонликларга бир марталик пул маблағлари тўлаб берилади

Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ногиронлар, 2 ёшгача болали ва ҳомиладор аёллар, талабалар ҳамда COVID-19 беморларига бир марталик пул маблағлари тўлаб берилади. Ҳомийлар орасида Алишер Усмонов ҳам бор.

Қайд этилишича, 14 майдан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси ва Россия ҳудудларидаги Бош консулхоналари Элчихона очган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан, Россия Федерациясида бўлиб турган ҳамда COVID-19 вируси пандемияси сабабли жорий қилинган карантин ва чеклов чоралари туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб беришни бошлайди.

Бир марталик моддий ёрдам Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тўлаб берилади:

  • ногиронлар — тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;
  • қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар — зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) тақдим этгилган ҳолда;
  • COVID-19 вируси тасдиқланган шахслар — тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;
  • Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар — ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.

Мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади.

 Молиявий ёрдамни олиш учун Элчихона томонидан махсус ишга туширилган ўзбек ва рус тилларидаги «мехр.рф» электрон портали орқали мурожаат юбориш лозим.


Элчихона хайрия банк рақамига молиявий маблағлар ўтказган ҳомийлар ва шерикларига миннатдорлик билдирди. Жумладан, таниқли тадбиркор ва ҳомий Алишер Усмоновга у кўрсатган кенг кўламли ёрдами учун алоҳида миннатдорлик изҳор этилди.

Эҳтиёжманд фуқароларга молиявий маблағларни ажратиш жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида элчихона ҳар ҳафта ўз расмий сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тегишли ҳисоботлар эълон қилиб боради.

Print Friendly, PDF & Email
loading