Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya Популярные новости

Ростов ва Самарадаги лагерларда яшаган барча ўзбекистонликлар ўз ватанга қайтарилди — ТИВ

Самара ва Ростов вилоятларидаги чодирлар лагерларида яшаган барча Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, дея хабар берди ТИВ. Вазирлик ватанга машиналарда қайтиш учун йўловчи тўплаётган хусусий ташувчиларга ишонмасликка чақирди.

29 сентябрь ҳолатига кўра, Самара вилоятининг «Кинель», Ростов вилоятининг «Первомайская» ва «Лихая» темир йўл станциялари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлигининг оператив штаби.

Ўзбекистоннинг Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларидаги бош консулхоналари маълумотларига асосан, 2020-йил

«Тўпланган барча фуқаролар автобус рейслари ва „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖнинг махсус поездлари орқали ватанга қайтарилган. Шу муносабат билан ушбу стансиялар яқинидаги махсус вақтинчалик лагерлар айни пайтда ёпилган», — дейилади хабарда.

 ТИВ хабарида қайд этилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси жорий йилнинг 1 октабридан очилиши ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар шахсий автомобиль воситаларида Ўзбекистонга қайтиш тўғрисида турли эълонлар тарқатмоқдалар.

Вазирлик фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўради. Шунингдек, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги автомобил чегаралари томонлар ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилгунга қадар чет эл фуқаролари учун ёпиқ қолиши ҳақида маълум қилди.

Ҳозирда ватанга қайтишни истагидаги Ўзбекистон фуқаролари учун авиа, темир йўл ва автобус чартер қатновлари ташкил этилмоқда. Ушбу рейсларга чипталар онлайн тарзда сотилмоқда.

«Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан жойларда тўпланмаслик, барча карантин талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда ўзлари ва яқинлари саломатлигини хавф остига қўйнмасликларини яна бир бор сўраймиз», — дейилади хабарда.

Print Friendly, PDF & Email
loading