2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

“САЛОМ САРДОБА, БИЗ БИРГАМИЗ” — ИНСОНПАРВАРЛИК АКЦИЯСИГА ҚЎШИЛАЙЛИК

Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳудудида содир бўлган фожиа минглаб инсонларнинг бошпанасиз қолишига сабаб бўлди.
Ушбу вазиятда халқимизнинг меҳр-муруввати, тез фурсатда бутун республика аҳли тезкор мобилизация бўлиб, турли ҳудудлардан инсонпарварлик ёрдамларини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Миллий маданий марказлари ҳам ташаббус кўрсатиб, ушбу савоб ишига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Шу сабабли, юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларини бугунги оғир кунларда сув тошқини оқибатида жабрланганларга ёрдам қилиш мақсадида уларга ўз шароитларидан келиб чиққан ҳолда болалар ва катталар кийим – кечаги, кўрпа-тушак, озиқ-овқат, ўзларида фойдаланмаётган уй рўзғорида ярайдиган буюмлардан бугун, 3 май куни соат 17.00дан 18.00гача Қўмита биноси рўпарасидаги А.Пушкин ҳайкали олдида инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатишга чақиради.
Бу ҳайрия ёрдамига қўшилиш истагини билдирган барча юртдошларимиз ўз ёрдамларини қўрсатишлари мумкин.
Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизга ёрдам қўлларини чўзиб ушбу ҳайрия акциясига қўшилганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Қўмита матбуот хизмати