2020 йил glavnaya Популярные новости

Санкт-Пeтeрбург шаҳрида Ўзбeкистон фуқаролари учун “Ишга марҳамат” мослашув маркази очилди

Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов раҳбарлигидаги делегация Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари учун “Ишга марҳамат” мослашув марказининг очилиш маросимида иштирок этди

ТИВга кўра, мазкур марказни очиш масаласи Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, Ўзбекистон Бош консулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат масалалари бўйича агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 17 август куни ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларини бажариш доирасида ишлаб чиқилди.

Марказнинг асосий вазифалари Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ушбу мамлакатга мослашиши учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, тил бўйича ўқув дастурлари ташкиллаштириш, семинарлар, тушунтириш ишлари, маърузалар ва бошқа турли тадбирлар ўтказишдан иборатдир, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.