29 апрель куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг «Кўтарма» маҳалласида Рамазон ойи муносабати билан карантин даврида халқ хизматида бўлиб турган ИИВ, Ўзбекистон Миллий гвардия, Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси ва маҳалла фуқаролари учун Ўзбекистон Уйғур миллий маданий маркази, Тошкент шаҳар Уйғур миллий маданий марказлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкорлигида “Катта Ош” ҳайрия тадбири ўтказилди.
Ҳозирги пандемия туфайли содир этган оғир вазиятда ўрнатилган постларда ўзларининг хизмат бурчларини виждонан адо этаётган фидоийларга атаб ош дастурхонини ёзишди.
Тайёрланган ош хизматчиларнинг хизмат ўтаётган масканларига етказиб берилди. Шу куни Уйғур маданий маркази томонидан қилинган ҳайрия савоб иши халққа манзур бўлади деб умид билдириамиз.