Featured Video Play Icon
2020 йил glavnaya Видеоновости Янги Ўзбекистон

Севара Назархон ижросидаги Улуғимсан, Ватаним таронаси айни кунларда ижтимоий тармоқларда челленжга айланмоқда. Бугунги кунда челленжга Дунёнинг қатор мамлакатларида яшовчи Ўзбекистонликлар ва дўстлик жамиятлари фаоллари ҳам қўшилишди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ижросидаги Улуғимсан, Ватаним таронаси айни кунларда ижтимоий тармоқларда челленжга айланмоқда. Эътиборли тарафи ушбу челленжга мамлакатимизда яшовчи турли миллат вакиллари ҳамда хорижда яшовчи ватандошларимиз ҳам қўшилишган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга ватандошларимизнинг бу борадаги дил изхорларини суратга олиш ва овоз ёзиш жараёнларда амалий кўмак кўрсатди.

 

Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг «Ватаним» шеърини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон улкан маҳорат ва дард билан муҳташам этган қўшиқ.

Улуғимсан ватаним.  Ватанини севувчи жонажон Ўзбекистонимизга бефарқ бўлмаган инсон борки, ушбу таронани шунчаки тинглолмайди. Юракда ҳислар уйғонади. Чет мамлакатларида бўлсангиз эса ватан соғинчи… Айни кунларда ушбу тарона челленджга айланмоқда. Аввалига Грузиялик бир қатор дўстлар уни куйлаб кўпчиликни хушнуд этишди.

Сўнгра Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари ассоциацияси фаоллари ҳам бу челленжга қўшилиш истагини билдирдилар. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга ватандошларимизнинг бу борадаги дил изхорларини суратга олиш ва овоз ёзиш жараёнларда амалий кўмак кўрсатди.

Фақат шугина эмас. Бугунги кунда челленжга Дунёнинг қатор мамлакатларида яшовчи Ўзбекистонликлар ва дўстлик жамиятлари фаоллари ҳам қўшилишди. Масалан, Белгиядаги ҳамюртимиз унинг куйини ажойиб тарзда ижро этди

яна бир Европа давлати Португалиялик Софиа Педронинг овози ўзбекчада нақадар гўзал эштилади.

Мусиқа ва овоз бирлашганда эса бетакрор тарона.Уларга Тошкентдан Виктория Ҳолмуҳаммедова ва Бобур Бебитовлар қўшилишди. Россиянинг Қозон шаҳридан бўлган Дина Бикжанованинг скрипкаси ҳам куйни жозибали тараннум этмоқда.  Биз йироқдамиз аммо қалбан биргамиз. Бу Ўзбекистонга бефарқ бўлмаган хорижда яшовчи ҳамюртларимиз ва дўстлик жамиятлари фаолларинг дил изҳорлари.