Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya Популярные новости

Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Аввалроқ унинг бошқа ишга ўтиши кутилаётгани, ўрнига эса Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров тайинланиши хабар қилинган эди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га ушбу хабарни тасдиқлади.

Аввалроқ Шуҳрат Ғаниевнинг бошқа ишга ўтаётгани, унинг ўрнига эса Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳоким этиб тайинланаётгани хабар қилинган эди.

Ўз навбатида, Наманган вилоятига Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Aбдураззоқов раҳбар вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Print Friendly, PDF & Email
loading