2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Шу вақтга қадар 207 336 нафар фуқаролар карантиндан чиқарилган

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов иштирокида брифинг ўтказилди. 
Унда берилган маълумотга қараганда, республикамиздаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган куннинг ўзида 8,579та, шу вақтгача 242 536та тест синовлари ўтказилган.
Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 81 079 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Уй шароитида 62,825 нафар, стационар шароитда эса 18,254 нафар фуқаро карантинга олинган.
Шу вақтга қадар 207,336 нафар (уй шароитида 174,441 нафар, стационар шароитида 32895 нафар) фуқаролар карантиндан чиқарилган.
ЎзА