2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Сирдарёлик юртдошларимиз хавфсиз жойда

Сардоба сув омбори яқинидаги қишлоқ аҳолисининг бир қисми Жиззах вилоятининг Мирзачўл, Дўстлик, Арнасой, Пахтакор ҳамда Шаров Рашидов туманларига эвакуация қилиниб, вақтинча бошпана билан таъминланди. Айни пайтда уларга зарур шароитлар яратилмоқда.
Шу билан бирга меҳмондўст маҳаллий аҳоли ўз уйларидан бошпана ажратиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқда. Биргина Арнасой туманига олиб келинган 1300 нафарга яқин сирдарёликлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, дастлаб Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ҳамда тумандаги мавжуд корхона ва ташкилотларида ётоқ жойлари билан таъминланган эди. Кейинчалик барчасига маҳаллий аҳоли ташаббуси билан 152 та хонадондан бошпана ажратилди.
photo_2020-05-02_14-37-42.jpg
photo_2020-05-02_14-37-43 (2).jpg
photo_2020-05-02_14-37-43.jpg
photo_2020-05-02_14-37-44.jpg
Жамшид ЁРБЕКОВ олган суратлар, ЎзА