2021 йил Bosh-sahifa-kir

“Сиз Ўзбекистон ва АҚШ дўстлик алоқаларини биласизми?” мавзуидаги викторина ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4914-сон “2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори имзоланган эди.

Натижада, Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида 2021 йилга мўлжалланган кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”нинг 44 бандида кўзда тутилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган давр мобайнида “Ўзбекистон-АҚШ”, дўстлик жамияти  билан ҳамкорликда ижтимоий-сиёсий, маданий соҳаларда турли тадбирлар ўтказилди. Айтиш ўринли, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантиришда “Ўзбекистон-АҚШ” дўстлик жамиятининг ҳам муносиб ўрни бор. “Ўзбекистон-АҚШ” дўстлик жамияти ва АҚШда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида ҳам алоқалар тақсинга лойиқ. АҚШдаги ватандошларнинг “АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари Конгресси”, “Чикагодаги Ўзбек-Америка ассоциацияси”, “Атланта-Ўзбек Жамияти”, “Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар жамияти” каби нодавлат ташкилотлари ҳозирги кунда жадал фаолият олиб бормоқда. Улар билан ҳамкорликда шу кунга қадар 140 тага яқин турли конференциялар, давра сухбатлари, дўстлик ва маданият кечалари ўтказилиб келинмоқда.

 

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Талаба ёшлар ўртасида ташкил этилган “Сиз Ўзбекистон ва АҚШ дўстлик алоқаларини биласизми?” мавзуидаги викторина ҳам юқоридаги амалий ишларнинг давомидир. Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали дўстлик алоқоларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги ташқи сиёсат борасида ёшларни тўғри билим ва тафаккурни бойитишдан иборат.

 

 

Шу ўринда маълумот, ушбу викторина, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, “Ўзбекистон-АҚШ” дўстлик жамияти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат юридик университети томонидан ташкил этилди. Мазкур тадбирда юқоридаги олий таълим муассасаларрининг 50 га яқин талаба ёшлари иштирок этди. Унда унивеситетларнинг талабаларидан иборат жамоалари Ўзбекистон ва АҚШ алоқаларига оид тақдимотлар қилишди. Сўнгра, хакамлар ҳайъати томонидан тузилган саволларга жавоб йўллашди.  Мазкур лойиҳада ғолиб бўлган жамоалар диплом ва эсталик совғалар билан рағбатлантирилди.