2022 йил Bosh-sahifa-kir

“Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн викторинаси ғолибларига ўзбек адибларининг бадиий адабиётлари тўплами ва эсдалик совғалари етиб борди

“Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн викторинаси ғолибига ўзбек адибларининг бадиий адабиётлари тўплами ва эсдалик совғалари ўз эгаларига етиб борди

Хориждаги ватандошлар ўртасида халқимиз маданий-маънавий мероси, умумбашарий цивилизация ва илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссасини тарғиб этиш, ўзбек тили, халқимиз маданияти, анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш, хорижликларда ўзбек маданиятига ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, халқаро жамоатчилик орасида Ўзбекистоннинг ижобий имижини мустаҳкамлаш мақсадида 2021 йилда Қўмита томонидан хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва чет фуқаролари ўртасида “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн викторина ташкил этилган эди.

Мазкур онлайн викторинада Испаниядан қатнашган иккинчи ва учинчи ўрин совриндорлари Яго Алонсо ва Альберто Мунозларга Викторина Низомига асосан Қўмита номидан дплом, ўзбек адибларининг бадиий адабиётлари тўплами ва эсдалик совғалари етказиб берилди.

 

Пандемия чекловлари оқибатида совғаларни ўз эгаларига етказиш кечиккан.