Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Суриядан деярли 100 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди

«Меҳр-3» операцияси доирасида Суриядан 98 нафар ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди. Улардан 25 нафари аёллар ва 73 нафари болалар.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг назорати остида 8 декабрь куни «Меҳр-3» операцияси амалга оширилди. Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар ўзбекистонликлар, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Uzreport хабар берди.

Улар эндиликда соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.

Келгусида уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Фото

Print Friendly, PDF & Email
loading