2020 йил glavnaya

ТИВ раҳбари: «Марказий Осиё давлатлари XXI асрда ҳамкорлик ҳақида ҳужжат тайёрлашмоқда»

Марказий Осиё мамлакатлари XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги беш томонлама давлатлараро ҳужжатни биргаликда тайёрламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Янги Ўзбекистон» газетасида берган интервьюсида маълум қилди.

Вазир минтақада ҳамкорликнинг янги формати — Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консултатив учрашувлари яратилганлигини эслатиб ўтган. Хусусан, 2019 йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган иккинчи саммитда минтақада яқинлашиш тенденциясининг «тарихий шароитда аниқланган ҳақиқат» кўрсатилган қўшма баёнот қабул қилинган.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов Ўзбекистон томонлар ўртасидаги мулоқотга кўмаклашиб, Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришда фаол иштирок этаётганини қайд этган.

Аввалроқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг август ойига Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган учинчи маслаҳатлашув учрашуви коронавирус пандемияси сабаб кузга кўчирилиши мумкинлигини маълум қилганди.