2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари учун 2 миллион доллар ажратади

ТОШКЕНТ, 26 май. /«Дунё» АА/. АҚШ ҳукумати АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиёда муҳожирларни ҳимоя қилиш учун 2 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси манбасига асосланиб.

Ушбу ёрдам USAID томонидан молиялаштирилган ва «Winrock International» томонидан амалга оширилаётган «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси доирасида тақдим этилади. Мазкур лойиҳада ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлаш ҳам ўрин олган.

USAID «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси доирасида Марказий Осиёнинг давлатларида трансчегаравий муносабатларда ўзаро жавобгарликни кучайтириш, одам савдосининг олдини олиш, жабрланганларни ҳимоя қилиш ҳамда ННТ ва хусусий секторнинг самарадорлигини оширишни қўллаб-қувватлайди.

«COVID-19 пандемияси Марказий Осиёдаги миллионлаб муҳожирларнинг гуманитар ва молиявий инқирозига сабаб бўлди. Уларнинг асарияти Марказий Осиё бўйлаб транзит ва ўтиш жойларида қийинчиликларга дуч келмоқда. Мигрантлар, шунингдек, ўзларини вирусдан қандай ҳимоя қилиш тўғрисида маълумот эга эмас», дейилади элчихона хабарида.