2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 21 нафар бемор буткул соғайди

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Соғайганларнинг 13 нафари чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, “Ботаника” санаторийси ҳамда Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган эди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанишни бошлашган. Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шу пайтга қадар 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 32 нафарга етди.
Бугун мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 36 нафарга етиб, жами 261 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.