2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлар фестивали ўтказилади

Шу йил 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк дунёси маданияти, санъати ва кино жамғармаси билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмлар намойиши ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири «Ўзбеккино» миллий агентлиги Ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Фестиваль бутун турк дунёси киноижодкорларини учрашувлар ўтказиш, фикр ва ғоялар алмашиш учун бирлаштиради.

Иштирокчилар рўйхатидан Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Македония, Венгрия ва бошқа мамлакатларнинг вакиллари ўрин олган.

Анжуман ҳужжатли кино ижодкорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.