Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya Популярные новости

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Ўзбекистон президентининг топшириғи билан коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами коронавирус эпидемиясига қарши курашда биринчи навбатда эҳтиёж сезиладиган тиббий буюм ва воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотидан таркиб топган. Хусусан, юкдан ҳимоя комбинезонлари ва кўзойнаклари, суюқ натрий гипохлориди, респираторлар, қўлқоп ҳамда пирометрлар, шунингдек, ун маҳсулотлари ўрин олган.

Хабарга кўра, 9 апрель куни инсонпарварлик ёрдами юкланган поезд Сурхондарё вилоятидан Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига жўнаб кетди.

Маълумот учун, Ўзбекистон COVID-19 коронавирус инфекция тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Хитой, Қирғизистон, Эрон, Афғонистонгаинсонпарварлик ёрдамлари кўрсатган.

Print Friendly, PDF & Email
loading