2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Транспорт вазирлиги юртдошларимизни Ватанга олиб келиш бўйича белгиланган чартер рейслар жадвалига қисман ўзгартириш киритди

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2-16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларнинг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манбасига асосланиб.

Хусусан, 7 август куни Тошкент – Ростов Дон – Наманган,  8 август Тошкент – Санкт — Петербург – Наманган, 9 августга белгиланган Тошкент  – Москва – Наманган авиақатновлари Тошкент шаҳрига амалга оширилади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Россия Федерациясининг Оренбург ва Самара вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 2 та поезд қатнови ташкил этилди.

Мазкур поездларнинг биринчиси 9 август куни Наманган шаҳрига, иккинчиси эса 9 август куни Самарқанд шаҳрига етиб келади. Поездларда олиб келинган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда карантинга жойлаштирилади.

Россия Федерациясининг Ростов — Дон вилоятидаги фуқароларни олиб келиш мақсадида учинчи поезд қатнови ҳам ташкил этилди. Ушбу поезд 13 август куни Тошкент шаҳрига келади.