Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда 6 нафар ватандошимизни Ватанга бепул қайтиб келишини ташкил қилди.
Ватандошлар, шу жумладан, ёш болали аёллар Туркияга вақтинча ишлаш мақсадида борган. Аммо тули сабаблар туфайли улар ишсиз қолган ва молиявий қийинчиликлар туфайли Ватанга қайтиб кела олмаган.
Юртдошларимиз кўрсатилган ёрдам учун Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва мамлакатимиз ҳукуматига чуқур миннатдорлик билдирди. Улар кўрсатилаётган бундай ёрдам чет элда бўлган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг тасдиғи эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
«Дунё» АА