2020 йил glavnaya Популярные новости

Украинада ватандошлар билан “давра суҳбати” ўтказилди

Жорий йил август ойида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида  ўтказилган видеоселектор йиғилишида меҳнат миграцияси борасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва хориждаги ватандошларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам бериш, уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ўзбек диаспораси фаоллари билан “давра суҳбати” ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида юртдошларимизнинг консуллик ва миграция масалалари юзасидан саволларига батафсил жавоб берилди.  Шунингдек, мигрантларнинг малакасини ошириш, уларга қўшимча кўникмалар бериш ва маҳаллий тилни ўрганишига шароит яратиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўз навбатида ўзбек диаспораси фаоллари хорижда бўлиб турган ватандошларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди. Давлатимиз раҳбари томонидан хориждаги юртдошларни қўллаб-қувватлаш бўйича илгари сурилаётган ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув доирасида элчихона ва ўзбек диаспораси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликда амалга ошириладиган тадбирлар ҳақида келишиб олинди.