2021 йил glavnaya Коррупцияга қарши кураш Янги Ўзбекистон

«Ҳукумат ўз амалдорларини тўғри тарбиялай олиши керак» — адлия вазири коррупция иллати ҳақида

Адлия вазири иштирокида 15 февраль, душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида Русланбек Давлетов коррупцион ҳолатлар асосан амалдорлар билан боғлиқ бўлган бўғинда кузатилаётганини таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Ҳамма айтадики, жамият ўзини ўзи тарбиялай оладими? Мен ўйлайманки, биринчидан, бу давлат ва ҳукуматнинг масъулияти. Одамларга шуни тўғри тушунтириш, янги ғояларни киритиш, стандартларни жорий қилиш керак. Чунки коррупция асосан қаерда бўляпти? Давлат иштирок этган бўғинда бўляпти. Яъни амалдорлар билан боғлиқ бўлган бўғинда бўляпти. Шунинг учун, биринчи навбатда, ҳукумат ўзининг амалдорларини тўғри тарбиялай олиши керак. Бу сигналларни жамиятга юбориши, улар кейин қабул қилиниб, керак бўлса, ўзимизнинг жамиятда юриш-туриш қоидаларимиз ҳам шунга қараб ўзгариши лозим. Яъни бу менталитет билан боғлиқ бўлган коррупция. Корея ҳам ўзига яраша миллий-анъанавий муносабатларидан коррупцияни йўқотиш мақсадида воз кеча олган ва бунинг учун ҳукумат жуда катта ишларни қилган», — деди Давлетов.

Аввалроқ Русланбек Давлетов жамият ривожланишига тўсқинлик қиладиган миллий анъаналардан воз кечиш кераклиги ҳақида гапириб, «Меҳмондўстлик, ўзбекчилик, деган гаплар кўпинча салбий маънода ишлатилаётган ҳолатлар кузатиляпти. Аслида, ўзбекчиликнинг замирида беғубор ғоялар ётиши керак», деган эди.

Шунингдек, у жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ошиб, нафрат ўсганини ҳам таъкидлаганди.