2020 йил glavnaya Популярные новости

Валерий Тян янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Валерий Николаевич Тян Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Бугун, 27 апрель куни Қўмитанинг мажлислар залида янги раис ўринбосарининг ташкилот ходимлари билан таништирув маросими бўлиб ўтди.

Валерий Николаевич ўз мурожаатида давлатимиз раҳбарияти томонидан унга билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдириб, мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни янада ривожлантиришган ўзининг бор имкониятлари ва катта ҳаётий тажрибаларини қўллашга сўз берди.

Йиғилганлар Валерий Тянга бу соҳада катта муваффақиятлар тилашди.