Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистон-Венгрия олий даражадаги музокараларида қатнашиш учун Тошкентга келди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув эртага, 30 март куни Кўксаройда бўлиб ўтади, — деди давлатимиз раҳбари Администрацияси раҳбари ўринбосари, матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказган биринчи брифинги чоғида. — Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралардан кутилаётган асосий натижалардан бири – Ўзбекистон билан Венгрия муносабатлари сифат жиҳатидан янги бўлган стратегик даражага чиқишидир”.
Ташриф якунлари бўйича делегациялар раҳбарлари Стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолаши кутилмоқда. Шунингдек, иқтисодиёт, энергетика, таълим, маданият, минтақалараро ҳамкорлик ва бандликка оид 10 га яқин ҳужжат қабул қилинади.