2022 йил Bosh-sahifa-kir Янги Ўзбекистон

Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, унга ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш ҳам юклатилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбир давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Владимир Норов таништирилди, унга ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш ҳам юклатилгани маълум қилинди.

Владимир Норов ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг Абдулазиз Комиловни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармони ўқиб эшиттирилди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Норов Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги қарорига биноан ТИВ раҳбари ўринбосари этиб тайинланган эди. 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.

Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабасига эга.