Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya Популярные новости

Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун Covid-19 вакцинасига буюртма берди

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун Covid-19 вакцинаси буюртма қилинган.

The Economist журнали Covid-19 вакцинаси учун буюртма берган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Қайд этилишича, вакцина хариди учун бир нечта давлатлар буюртма берган. Жумладан, рўйхат бошидаги давлат Канада хар бир фуқаро учун деярли 10 дозадан вакцина сотиб олишни режалаштирган. Австралия ва Британия хар бир фуқароси учун ўртача 6 дозадан, Америка, Европа давлатлари эса деярли 3 дозадан харид қилиш учун буюртма берган.

Шунга мутаносиб равишда, Япония ва Непал 2 дозадан, Хиндистон, Ўзбекистон, Бразилия, Лотин Америкаси давлатлари ва Индонезия 1 доза атрофида вакцинага буюртма беришган.

Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун 1 дозадан вакцина харид қилишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX (коронавирусга қарши вакциналаш) халқаро механизмига қўшилган. Бундан ташқари, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов хабарига кўра Ўзбекистонда Хитой, Россия, Европа ва АҚШ вакциналарини синовлари ўтказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ 2021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизини коронавирусдан эмлашни режалаштирилаётани маълум қилинган эди.

Print Friendly, PDF & Email
loading