Версия для слабовидящих

2021 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилганларга авиачипта нархининг 30 фоизи қайтарилади

Президент фармони лойиҳасига кўра, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари республика бўйлаб самолёт билан саёҳат қилганда, чипта нархининг 30 фоизи қайтарилиши (cash back тартиби) мумкин.

Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлигига ҳудудларнинг ривожланиши учун муҳим омиллардан бири бўлган ҳудудлараро транспорт алоқасини таъминлаш бўйича вазифа қўйилади. Бу ҳақда тегишли тартиб 2021 йилги Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича президент фармони лойиҳасида келтирилган.

Унга кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб давлат бюджетидан субсидиялаш орқали энг йирик шаҳарлар ва туристик марказларга тезда келиб-кетиш имкониятини берадиган мунтазам авиа қатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон фуқароларига республика бўйлаб саёҳат қилиш учун авиа чипта нархининг 30 фоизини қайтариш (cash back) тартиби жорий қилиниши кўзда тутилган.

Print Friendly, PDF & Email
loading