Версия для слабовидящих

2021 йил glavnaya Коррупцияга қарши кураш Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида 7 поғона кўтарилди

Transparency International халқаро ташкилотининг 2020 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 146-ўринни эгаллади. Бу 2019 йил кўрсаткичига қараганда 7 поғонага юқори. COVID-19 пандемияси коррупция авж олган ва авторитар раҳбарлар учун давлат харажатлари устидан назоратни енгиллаштириш ва фуқаролар эркинликларини чеклаш учун баҳона бўлди, дейилади ҳисоботда.

Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти 2020 йил учун Коррупциянни қабул қилиш индексини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 146-ўринни эгаллаган, кўрсаткич ўтган йилга (153-ўрин) нисбатан 7 поғонага юқори. 2017 йилда Ўзбекистон 156, 2016 йилда 156-ўринда эди.

Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида коррупция бўйича яхши ҳолат Грузия (45-ўрин), Арманистон (60-ўрин) ва Беларусь (63-ўрин) давлатларида қайд этилган. Минтақа бўйича қуйи поғоналарда Ўзбекистон, Тожикистон (149-ўрин) ва Туркманистон (165-ўрин) давлатлари.

Ҳисобот муаллифлари Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақаси ўртача 36 балл билан минтақалар орасида охирдан иккинчи ўринни эгаллагнини таъкидлашади. Ушбу минтақанинг коррупцияга мойиллиги COVID-19 пандемияси билан кескинлашади, дейилади ҳисоботда.

COVID-19 пандемияси коррупция авж олган ва авторитар раҳбарлар учун давлат харажатлари устидан назоратни енгиллаштириш ва фуқаролар эркинликларини чеклаш учун баҳона бўлди, дейишади муаллифлар. Бу хорижий кўмак маблағлар сарфланишининг шаффофлигини пасайтирди ҳамда маблағларни кузатиш ва уларнинг бенефициарлар орасида кераклича тақсимланишини таъминлашни қийинлаштирди.

Ҳисобот натижаларини шуни кўрсатадики, коррупция демократик ҳуқуқларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши ва демократик институтларнинг, жумладан сўз эркинлиги, ахборот олиш эркинлиги ва мустақил суд тизими, ишлашига ҳалақит беради, ҳамда фуқароларнинг ўз ҳукуматларини жавобгарликка тортиш бўйича имкониятларини чеклайди.

Минтақада COVID-19 билан кураш чораларининг шаффоф бўлмаганлиги тийиб туриш механизмларини қўллаш, ҳамда ҳақгўйлик тизимини мустаҳкамлаш муҳимлигидан далолат беради, дейилади ҳисоботда.

Рейтингда Янги Зеландия, Дания, Финляндия, Швейцария, Сингапур ва Швеция давлатлари етакчи. Энг ёмон кўрсаткичлар Сомали, Жанубий Судан, Сурия ва Йаман давлатларида.

Print Friendly, PDF & Email
loading