2020 год glavnaya Популярные новости

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномасига фикр-мулоҳаза

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилни  “ Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йилида ёшларнинг билим олишларига кенг имкониятлар яратилиши, мактаб битирувчиларининг олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга, давлат грантлари икки баровар кўпайтирилиши, қизларга алоҳида грантлар ажратилиши, педагогика таълими бўйича ўқитилаётган мутаҳассислар  уч йил таълим олиши ва  ёшлар тарбияси тўғрисидаги айтган сўзлари бизда жуда катта тассуротлар қолдирди.

Бу ёшларнинг эртанги кунга бўлган ишончини оширишда ва илмли бўлишида катта ҳизмат қилиши шубҳасиз.

Рақамли технологияларни кенг жорий этилиши натижадорликни ошириш коорупцияга қарши курашишга ҳизмат қилиши,  одамлар турмушини яхшилаш, Хукумат ва Олий мажлисга прописка масаласини икки ойда кўриб чиқиш  масаласини қўйди. Юртбошимизнинг ҳар бир маърузасидан фаолиятимизга оид янги ёндашувлар, ташаббус ва ғоялар олдик.

Мурожаатнома ҳар биримизнинг қалбимизга ёруғлик, эртанги кунимизга собит ишонч олиб кирди, унда баён этилган ҳар бир масала юзасидан билдирилган аниқ далил ва исботлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари ҳаммамизнинг кўнглимиздаги гап бўлди.

Мурожатномада белгилаб берилган режа ва дастурларни рўёбга чиқариш Республикамизда фаолият кўрсатаётган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ходимларининг, шу жумладан фуқаролик жамияти институтининг муҳим бўғини бўлган миллий маданий марказларнинг, айни пайтда мақсад ва ниятлари муштарак бўлган Ўзбекистон қозоқ миллий марказининг ҳам муқаддас бурчидир.

Биз республикамиз Президентининг маданий марказлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳақидаги ғамҳўрлигига жавобан юртимизда миллатлараро ва фуқаралараро тотувликни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш, ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаб жонажон Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг иқтисодий ва ижтимоий юксалишига, юртимиз ободлиги ва халқларимиз фаровонлиги йўлидаги улуғвор ва олийжаноб ишларга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни  қўшиб бораверамиз.

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси С.Н.Усенов