2021 йил glavnaya Популярные новости

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти ўртасида онлайн учрашув ўтказилди

2021 йил 25 февраль куни, Исроил давлатида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси томонидан киритилган таклифига  кўра, Ўзбекистон-Исроил ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари истиқболларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида “Ўзбекистон-Исроил” Дўстлик Жамияти ва Ўзбекистон Республикаси “УЗАРХИВ” Агентлиги вакилларининг иштирокида онлайн-учрашув ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва Хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори ва мутасадди ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бошқармаси вакили, Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти директори иштирок этишди.

 

Исроил давлати томонидан Яд ва Шем музейи архив хужжатлар билан ишлаш директори ва директор ўринбосари, тарихчи профессорлар, Евро-Осиё Еврей Конгресси раҳбарияти ҳамда ёзувчи ва журналистлар қатнашди.

Бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги
ва “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти ўртасида 2021 йил 19 январда имзоланган Меморандумда белгиланган долзарб ва самарали ишларни амалга оширишда, хамдўстлик алоқаларини янада мустакамлаш ва кенгайтиришда Исроил давлатида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси элчихонаси билан манфаатли муносабатларни ўрнатиш ҳамда Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик мажмуида Ўзбекистонга бағишланган бўлим очилиши масалалари ҳақида тўхталиб ўтилди.

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги раҳбари У.Юсупов, Исроил давлатида Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчи Махмудова Феруза Юлдашевнани қутлаб олиб бораётган ишларига мувафаққиятлар тилаб ҳамкорликда янада ишларни жонлаштириш таклифини киритди.

“Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти директори академик С.С.Гуломов учрашув иштирокчиларини қутлаб, “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти томонидан олиб борилаётган самарали ишлар бўйича ахборот бериб, хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги билан манфаатли ҳамкорлик муносабатлар ва идоралараро алоқаларни янада кенгайтириш, миллатлараро бағрикенглик, тотувлик ва дўстона алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш ишларини янада ривожлантириш ҳақида қикр юритди.

У жорий йилда Бухоро шаҳрида, Бухоро вилояти Ҳокимлиги, Бухоро шаҳар ҳокимлиги ва Бухоро мероси илмий Маркази томонидан  “ЎЗБЕКИСТОННИНГ КЕНГ ЮРАГИ: КЕЛАЖАК АВЛОДЛАР РАВНАҚИ ВА МИЛЛАТЛАРАРО ДЎСТЛИК ҲАМКОРЛИКЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ” тадбири ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилиб барчани шу тадбирга қатнашишга таклиф этди.

Исроил Давлати томонидан иштирок этганлар, иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилинган яҳудийлар тақдирига оид архив ҳужжатларини аниқлаш, рақамли нусхаларини тайёрлаш ва электрон қидирув тизимини яратишда кўмак беришга қаратилган ҳамкорликларни кенгайтириш аҳамиятини таъкидлаб утдилар.

Исроил давлатидаги Ўзбекистон Республикасининг элчиси Феруза Махмудова Исроил ва Ўзбекистон ўртасидаги: иқтисодиёт, маданият ва бошқа стратегик муҳим йўналишларда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш йўлида, самарали ишларни амалга оширишда, ҳамдустлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда элчихона томонидан бу самарали ишларни амалга оширилишида тайёрлигини маълум этди.

Учрашув конструктив руҳда ўтди.