Фарғона давлат университети филология факультети томонидан вилоят миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирнинг асосий ғояси турли миллат вакилларининг ўзаро аҳиллигини ифода этишга қаратилди.
Тадбирни университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори И.Носиров очиб, мамлакатимизда, жумладан университетда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр билдирди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланиб, филология факультети талабалари ҳамда миллий маданий марказлар жамоаларининг адабий-бадиий композицияси намойиш этилди.

Байрамда факультетнинг ўзбек тили, рус тили ва тожик тили йўналишлари талабалари томонидан ўзбек, рус ва тожик тилларидаги қўшиқ, шеърлар ва миллий рақслар ижро этилди.
Шунингдек, тадбирда вилоят славян, немис, татар, корейс, тожик, турк миллий маданий марказлари фаоллари ва бадиий ҳаваскорлик ансамбллари қатнашиб, улар томонидан рус, татар, корейс, тожик, қирғиз, турк халқ қўшиқлари ва рақслари намойиш этилди.
Миллий маданий марказлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикасида миллатлараро аҳилликни таъминлаш борасидаги давлат сиёсатида мамнун эканликлари, турли миллат вакилларига яратилган шароитлар хусусида илиқ фикрлар билдирдилар.
Байрам кечаси иштирокчилар биргаликда ижро этган “Ўзбекистон” қўшиғи билан якунланди.