Версия для слабовидящих

2021 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди

Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган яна 9 та ҳужжат имзоланди. Мамлакатлар бандлик, атом энергетикаси, қишлоқ ва сув хўжаликлари соҳаларида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

30 март куни бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. Улар:

  • Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Ташқи ишлар идоралари ўртасида 2021−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида англашув меморандуми;
  • Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик тўғрисида;
  • Инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумлари;
  • Маданият соҳасида идоралараро ҳамкорлик дастури;
  • Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорвачилик соҳаларидаги ҳамкорлик ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»;
  • Сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимлардир.

Маросимда икки мамлакат вазирликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.

Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz».

Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz».

Шу билан бирга, Виктор Орбан ўтган йили коронавирус билан боғлиқ қийин эпидемиологик вазиятда Венгрияга кўрсатган ёрдами учун халқимизга миннатдорлик изҳор этди.

Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz».

Ўзбек олими Исоқ Иброҳим венгриялик машҳур Ҳерман Вамберининг дўсти ва шогирди бўлган, салкам ўттиз йил Будапештда яшаб, илмий фаолият олиб борган. У машҳур венгер ёзувчиси Янош Ароннинг «Ажойиб оҳунинг ҳикояти» асарини ўзбек тилига таржима қилган. Мазкур асар яқинда давлат раҳбарининг сўзбошиси билан Тошкентда нашр этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу китобни Венгрия бош вазири Орбанга тақдим этди.

Print Friendly, PDF & Email
loading