2020 йил glavnaya

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 33 мингдан ошди

2020 йил 13 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 323 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент вилоятида, 102 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 11 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 554 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалиб, жами соғайганлар сони 27 213 нафарга (82 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5 894 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.