Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 62 мингтадан ошди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 62 мингдан, соғайган беморлар сони 59 мингдан ошди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар бўйича расмий кўрсаткич эса 514 нафарга етди.

14 октябрь куни Ўзбекистонда 317 та коронавирус ҳолати қайд этилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

️Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 514 нафарга етди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 332 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62055 нафар бемордан 59 095 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 446 нафар бемордан 317 нафари оғир, 102 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Print Friendly, PDF & Email
loading