2021 йил glavnaya Популярные новости

Ўзбекистондан январь–февраль ойларида 4000 га яқин фуқаро ишлаш учун хорижга жўнаб кетди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда, дея хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва БАА иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатларга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.

Ушбу давлатлар иш берувчилари ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқаролар вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

Натижада 2021 йилнинг январь–февраль ойларида Россияга 3209 нафар, Қозоғистонга 488 нафар, Бирлашган Араб Амирликларига 3 нафар, Жанубий Кореяда ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқаролардан 101 нафари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юборилди.

Таъкидланишича, фуқаролар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

Бундан аввал чет элга чиқувчи ўзбекистонликлар учун тақиқ бор, йўқлигини текшириб берадиган бот ишга туширилгани, бир ҳафта ичида 760 дан ортиқ ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун кетгани ҳамда Ўзбекистондан Канадага меҳнат мигрантлари юборилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.