2021 йил Bosh-sahifa-kir Долзарб хабарлар Тадбирлар Янги Ўзбекистон

ЎЗБЕКИСТОННИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ХОТИРАСИ ЁДГА ОЛИНДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар йили 2 сентябрда бу улуғ инсонни ёд этиш, ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказилиши анъанага айланди.

Бу йил ҳам мамлакатимизда буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилди.

Пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, фан ва маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

 

 

Шу куни улуғ инсонга ҳурмат ва эхтиром айлаб, хотирасини ёд этиб Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари ҳам Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

 

Тадбирда Ислом Каримов бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг чуқур ўйланган стратегиясини ишлаб чиққани ва уни амалга оширган буюк давлат арбоби сифатида нафақат мамлакатимизда, балки халқаро майдонда ҳам юксак обрў-эътибор қозонгани йиғилганлар томонидан эътироф этилди.